Мажбурий ижро бюроси коррупциянинг ривожига шерик бўлиб қолманг, деган ажойиб видео тайёрлабди.

Мажбурий ижро бюроси коррупциянинг ривожига шерик бўлиб қолманг, деган ажойиб видео тайёрлабди.

Бугун жамият тараққиётини тўхтатувчи асосий иллатлардан бири — коррупция. У нафақат давлатнинг иқтисодий салоҳиятига, балки инсоннинг виждони ва адолат туйғусига ҳам зарба беради.

Порахўрлик — коррупциянинг энг жирканч кўриниши. Бу фақат пора берувчи ёки олувчининг шахсий манфаати эмас, балки бутун жамият манфаатига қарши қилинган хиёнатдир.

Шундай экан, пора олманг ва берманг !
Чунки сиз ўзингиз билмаган ҳолда жиноят иштирокчисига айланишингиз мумкин.
Ҳар қандай масалани фақат қонун доирасида ҳал этиш — фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти белгисидир.

Мамлакат равнақига ҳисса қўшишни истаган ҳар бир инсон пора олиш ва бериш иллатидан бутунлай воз кечиши лозим.[](https://t.me/mobqrbasqarmasi/2773)

Адолатли жамият – ҳалол инсонлар қўли билан қурилади.

video